Жаҳон

Афғонистоннинг параллель дунёси: таълим, маданият, спорт ва анор савдоси

Афғонистон дейилганда кўпчиликнинг кўзи олдида дарров фуқаролар уруши ҳеч тўхтамайдиган, доимий терактлар бўлиб турадиган, асосан гиёҳванд моддалар етиштирадиган мамлакат пайдо бўлади.

Афғонистоннинг параллель дунёси: таълим, маданият, спорт ва анор савдоси

 

Тўғри, бу фикрларда ҳам жон бор. Чунки мамлакат 1979 йилдан буён фуқаролар уруши гирдобида қолган. Бунинг оқибатида Афғонистон дунёнинг энг нотинч давлатига айланди.

 

Бироқ Афғонистон фақат жангу жадал мамлакати эмас. Бу ерда ҳам бошқа давлатлариники каби бозорлар, санъат ва фильмлар, қолаверса яхши ривожланмаган бўлсада, саноат ва ишлаб чиқариш бор.

 

2001 йил «Толибон» ҳокимияти ағдарилганидан кейин мамлакат бошқа давлатлар каби дунёвий ривожланиш йўлини танлади. Афғонистонда кино, радио, телевидениега рухсат берилди. Натижада сўнгги  20 йил давомида мамлакатда маданият, санъат ва адабиётда жонланиш юз берди, муайян ютуқларга эришилди.

 

Масалан, ўтган ҳафта «Толибон»  ва ҳукумат ўртасидаги жанглар авжига чиққан бир  пайтда Кобулда I эксперементал авангард кинофестивали бўлиб ўтди. Унда 33та фильм намойиш қилинди.

 

Афғонистон археологик ёдгорликларга бой мамлакат ҳисобланади. Бу ерда тарихнинг турли даврига оид минглаб манзилгоҳ ва меъморий обидалар мавжуд. Ҳозирда Кобул атрофидаги Будда ибодатхонаси қолдиқлари ўрганилмоқда. Маҳаллий аҳоли тинчлик ўрнатилганидан кейин бу ерга кўплаб сайёҳлар келиишига ишонади.

Мамлакатда таълим соҳасида 2001 йилдан  ўсиш кузатилди. Энг аввало, дунёвий таълим қайта тикланди. Аёлларга  таълим олиш ҳуқуқи берилди. Ҳозирги кунда Кобул, Қандаҳор, Ҳирот, Мозори Шариф ва Жалолобод каби йирик шаҳарларда университетлар мавжуд.

 

Афғонистонда спортнинг ҳам муайян турлари ривожланган. Мамлакатда, айниқса, крикет энг машҳур спрот тури саналади. Афғонистон крикет миллий терма жамоаси дунёнинг энг кучли ўнталигидан жой олган. Афғонистонда от спорти азалдан ривожланган. От спортидан Бузкаши (кўпкари) энг кўп ўйналади.

 

Афғонистонда савдо-сотиқ азалдан яхши йўлга қўйилган. Бунга мамлакатнинг ўзига хос географик ўрни ҳам сабаб бўлган.  Афғон бозорлари ўзига хос колорити билан ажралиб туради. Афғонистон улкан иқтисодий имкониятлар мамлакатидир. Қуруқлик савдо йўлларининг ривожланиши Кобул учун жуда  муҳимдир. Афғонистонда сўнгги йилларда замонавий йўллар, транспорт воситалари, европа усулидаги бинолар пайдо бўлди.

 

Афғонистон дунёга фақат гиёҳванд моддалар сотмайди. Ушбу мамлакат азалдан ўзининг серҳосил ерлари билан машҳур. Бу қишлоқ хўжалиги тараққий этишига сабаб бўлган. Афғонистонда етиштирилган қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари  ҳозир ҳам жаҳон бозорида харидоргир. Масалан, афғон анорлари кўплаб давлатларга экспорт қилинади.

Афғонистонликлар ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги каби тинчликни хоҳлашади. Бу ниҳоятда тўғри қарор. Чунки бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиёсий жиҳатдан ривожланишига ёрдам беради.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Афғонистоннинг параллель дунёси: таълим, маданият, спорт ва анор савдоси | Zamon.uz