Жаҳон

Банкни ўмаришнинг антиқа усули панд берди

67 ёшли Алан Слэттери банкни ўмаришга қарор қилди, лекин хунук ҳуснихати туфайли  илк режаси чипакка чиқди.

Банкни ўмаришнинг антиқа усули панд берди

 

 


Унинг режаси оддий эди: банкка кириб, кассадаги қизга пул бериш тўғрисида ёзилган қоғоз парчасини узатиши, уни ўқиган қиз қўрққанидан пул бериши, у эса пулни шу тарзда олиб кетиши керак эди. Нега у бундай йўлни танлади? Чунки банк ходимлари бундай вазиятда ваҳима кўтаролмас, ўғри қуролланган бўлиши ва кимгадир зарар етказиши мумкин, деб ўйлашлари мумкин эди. Кузатув камераларидан эса уни карантин қоидалари, аниқроғи, ниқоб ҳимоя қила оларди. 


"Сизнинг тўсиқларингиз мендаги нарсани тўхтатиб қололмайди. Шунчаки сўраганимни беринг, мижозларингизни ўйланг", — деб ёзилган эди қоғозда. Аммо банк кассири босқинчининг ёзувига тушунмади. Қоғозни олган кассир ундан: “ Кечирасиз, тушунмадим, бу нима деганингиз?”, — деб сўрайди. Бироз ноқулай  суҳбатдан сўнг Слэттери ортига қайтиб кетишга мажбур бўлади. 


Банк ходимлари ёзувни кейин ўқишган ва полицияга хабар беришган. 


Чол шу билан таслим бўлмайди:  иккинчи банкка  бориб, шу қоғози билан пул талаб қилади ва 2,4 минг фунт ўмаришга эришади. Аммо учинчи марта бу усули панд беради: банк ходимлари зудлик билан полиция чақиради. Бунинг натижасида кекса босқинчи  олти  йилга яқин умрини панжара ортида ўтказадиган бўлди.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Банкни ўмаришнинг антиқа усули панд берди | Zamon.uz