Бугун Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони пасаяди ва 30-35 даража иссиқни ташкил этади.


Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 2021 йилнинг 13-16 август кунларида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.







