Мисрда кобра тўрт йўловчи ва ҳайдовчини чақиб ўлдирди
Мисрда кобра тўрт йўловчи ва ҳайдовчини чақиб ўлдирди.


Миср шимолида бир шаҳардан бошқасига қутида олиб кетилаётган кобра йўлда ундан чиқиб кетди ва машинадаги барча одамларни чақиб ўлдирди. Кобра заҳридан тўрт йўловчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Аrab News“ хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, бир киши машина эгасидан ушбу қутини Искандария шаҳридан Кафр аш-Шайхга етказиб беришни сўраган. Ҳайдовчи рози бўлди ва қутини багажга жойлади.
Йўлда машинага бир оила аъзоларидан иборат бўлган яна тўрт киши чиқади. Йўловчилар юкхонада кобра борлиги ҳақида билишганми ёки йўқ, номаълум.
Йўл давомида илон қутидан чиқиб, йўловчилар, жумладан, ҳайдовчига ҳужум қилади.
Шундан сўнг, микроавтобус бетон деворга урилган. Қочишга уринган кобрани ёрдамга келганлар уриб ўлдирган.
Насиба Тўхтаева







