Ўрта eр денгизи мамлакатларида иссиқлик рекорд даражага етди
Ўрта eр денгизи мамлакатлари ғайритабиий иссиқ об-ҳавога дуч келмоқда. Франция, Испания ва Италияда иссиқлик рекорд даражага етди, деб ёзади “La Repubblica” сайти.


Ушбу давлатларда иссиқлик 48,8 даражага кўтарилди. Агар ушбу маълумотни Жаҳон метеорология ташкилоти тасдиқласа, бу Европада кузатилган энг юқори ҳарорат бўлади. Минтақада аввалги рекорд (+48 ) 1977-йилда Афинада кузатилган эди.
Африка мамлакатларида ҳам аномал иссиқлик ҳукм сурмоқда. Туниснинг Кайроуан шаҳрида ҳаво ҳарорати 50,3 даражага кўтарилди. Бу мамлакат учун рекорд саналади.
Жазоирда 51,3 даражага етди. Марокашда эса дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 49 даражага кўтарилиши кутилмоқда.
Насиба Тўхтаева







