19 та вилоят маркази «Толибон»лар қўлига ўтди
19 та вилоят маркази «Толибон»лар қўлига ўтди.

«Толибон» ҳаракати жангарилари мамлакат жануби-шарқидаги Пактика вилояти маркази Шаран шаҳрини қўлга киритганини эълон қилди.
"Пактика провинцияси маркази Шаран ҳамда Фатҳ операцияси пайтида қўлга киритилди. Губернаторлик, полиция штаби, разведка маркази ва шаҳардаги барча иншоотлар толиблар назоратига ўтди", - деди «Толибон» матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид.
Шаран радикаллар томонидан қўлга киритилган 19-вилоят марказига айланди.
Насиба Тўхтаева







