Канада 20 минг афғон қочқинларини қабул қилади
Канада расмийлари “Толибон” ҳаракати ҳокимиятни эгаллаб олиш пайтида хавф остида қолган 20 минг афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Канада иммиграция, қочоқлар ва фуқаролик ишлари вазири Марко Мендицино маълум қилди.


Афғонистонда, айниқса, расмий лавозимларда ишлаган аёллар, давлат хизматчилари, таржимонлар, Америка ва бошқа Ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилганлар катта хавф остида қолмоқда.
Вазирнинг айтишича, бу борада ҳаракат аллақачон бошланган, қочқинлар ўтирган самолётнинг биринчиси Торонтога қўнган.
Канада ҳам АҚШ сингари Афғонистондаги элчихонасини эвакуация қилиш учун у ерга қўшин юборади.
Насиба Тўхтаева







