МакSим уйига қайтди. Аммо у узоқ муддатли реабилитация ва даволанишга муҳтож
Шифокорлар ва кўнгиллилар МакSимни қаҳрамонлар каби уйига кузатиб қўйди. Бу ҳақда хонанданинг Instagramдаги саҳифасида маълумот қолдирилган.


У икки ой мобайнида жасорат ила жиддий касаллик билан курашди. Шифокорлар унинг ҳолатини “ҳақиқий мўжиза” деб баҳолашди.
“Марина даволанишни уйда якунлашга қарор қилди. Тиббиёт ходими у билан кечаю-кундуз бўлади, — деди унинг продюссери Яна Богушевская. — У чиндан ҳам қизларини қучишни хоҳларди ва шу вақтда, ҳеч қачон бундай қилолмаслигини ўйлаб қўрқарди. Бу ҳозир унинг учун энг муҳим нарса. Марина ҳали ҳам узоқ муддатли реабилитация ва даволанишга муҳтож. У ҳозирда яқинлари кўмагида юришни қайтадан ўрганмоқда. Юриш пайтида қаттиқ бош айланиши кузатиляпти. Ҳозирча нафас олиши ҳам қийин, шифокорлар йўталмасликка ҳаракат қилиш кераклигини айтишди”.
Қўшиқчига келгуси ойлар учун тикланишнинг батафсил режаси берилди. Унда нафас олиш машқлари ва физиотерапия бор. Онг равшанлиги тикланганига қарамай, касаллик хотирада баъзи асоратларни келтириб чиқарган.
“Марина комадан олдинги баъзи воқеаларни, масалан, ўз мактабининг очилиши ва Қозон шаҳридаги охирги концерти ҳақида деярли эслолмайди", — дейди Богушевская.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мустақил нафас олаётгани ҳамда гапира бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Мафтуна Режаббоева







