Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик эркак маҳаллий фуқарога пичоқ билан таҳдид қилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида маҳаллий фуқарога пичоқ билан таҳдид қилиб, россияликлардан нафратланишини айтган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди.

Россияда ўзбекистонлик эркак маҳаллий фуқарога пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Владивостокнинг Первореченск туманида содир бўлган, ўзбекистонлик эркак 33 ёшли маҳаллий фуқарога кечаси автотураргоҳ ёнида таҳдид қилган.

«33 ёшли маҳаллий фуқаро ёнига машиналар тўхташ жойида маст эркак келиб, ҳақорат қила бошлаган, шунингдек, Россия фуқароларидан нафратланишини ҳам айтган. Шу билан бирга, чет эл фуқароси унга пичоқ кўрсатиб, зўравонлик билан таҳдид қилган. Қўрқиб кетган жабрланувчи воқеа жойидан қочиб, полицияга мурожаат қилган», — дейилади хабарда.

Полициянинг билдиришича, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик 30 ёшли эркак кафелардан бирига ишга кирмоқчи бўлганида ушланган бўлиб, унга нисбатан «Зўравонлик таҳдиди билан, оммавий равишда содир этилган, нафрат ва адоватни қўзғатиш, шунингдек, ирқи, миллати бўйича инсон қадр-қимматини камситишга қаратилган ҳаракатлар» моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Қайд этилишича, гумонланувчи 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.