Ашраф Ғани Афғонистондан чиқарилмаяпти
Афғонистон президенти хукуматни Толибонларга тинч йўл билан топширмоқда.

Қобул аэропортидан маълум бўлишича, Афғонистон ҳукуматидаги бир қанча расмийлар, жумладан президент Ашраф Ғани, вазирлар, юристлар ва давлат маслаҳатчилари айни вақтда мамлакатдан чиқиб кетиш учун навбат кутишмоқда.
Улар Афғонистон ҳукуматини “Толибон” қўлига топшириб, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ёки Европанинг маълум бир давлатларидан бирига учиб кетишлари мумкин. Собиқ афғон ҳукумати вакилларининг самолётига учиш бўйича рухсат берилмаяпти. Бунинг сабаби эса номаълум.







