Жаҳон

Ашраф Ғани: У ҳақда нималарни биламиз?

Гильзай пуштун қабилалари уюшмасига кирувчи Аҳмадзай қабиласига мансуб бўлган Ашраф Ғани 1949 йил 12 февраль куни Кобул жанубида жойлашган Лоғар вилоятидаги қишлоқлардан бирида, бой пуштунлар оиласида дунёга келган.

Ашраф Ғани: У ҳақда нималарни биламиз?

У Лоғар ва қўшни вилоятларда катта ер участкаларига эга бўлган мулкдор фарзанди эди.

Қизиқ жиҳати шундаки, Афғонистоннинг Ашраф Ғанидан аввалги президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳам шу қабилага мансуб бўлган.

Дастлаб у ҳуқуқшунослик бўйича таълим олган, лекин кейинчалик ўз мутахассислигини ижтимоий-маданий антропологияга ўзгартирган.

Таълим олиш жараёнида кўплаб хорижий давлат университетларида таҳсил олган Ашраф 1977 йилда магистр, 1983 йилда фан номзоди, шунингдек, антропология фанлари номзоди унвонларини қўлган киритган.

Бу вақтларда 1979 йилда бошланган фуқаролар уруши Совет Иттифоқи тарафдорлари бўлган Афғонистон Республикасида ҳануз давом этаётган эди. 1988 йилда Ашраф Ғани Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини қўллаб -қувватлаган. У 11 сентябр хуружлари пайтида Вашингтондаги Жаҳон банкида ишлаган ва бу фожиани афғон сиёсатига қайта қўшилиш учун трамплин сифатида ишлатган, воқеадан бир неча ой ўтиб ўз ватанига қайтган.

Ашраф Ғанининг сиёсий фаолияти

 

  • 2001 йил октябрь ойида БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лахдар Брахимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди;
  • 2001 йил декабрь ойида у Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг молиявий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси лавозимини эгаллади;
  • У БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлган;
  • 2002 йил июнидан 2004 йил декабригача у Ҳамид Карзай бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматининг кабинетида молия вазири бўлиб ишлаган;
  • 2003 йилда Ривожланаётган бозорлар савдогарлар ассоциацияси томонидан Осиёнинг энг яхши молия вазири деб топилган;
  • 2004 йилги президентлик сайловларидан сўнг, у сайланган ҳукуматга кирмади ва Кобул давлат университети ректори этиб тайинланди;
  • 2006 йилда Аҳмадзай Афғонистон томонидан расман Кофи Аннан ўрнига БМТ Бош котиби лавозимига кўрсатилди. Бироқ, у бўлажак БМТ бош котиби Пан Ги Мунга ютқазди;
  • У 2009 йилги президентлик сайловларида қатнашган ва 3% га яқин овоз тўплаган;
  • 2011 йилдан 2013 йилгача у Афғонистон ўтиш даврини мувофиқлаштириш комиссиясини бошқарган;
  • 2013 йил 6 октябрда Афғонистондаги президентлик сайловларига номзод сифатида рўйхатга олинган;
  • Давлат самарадорлиги институти асосчиси ва раиси ҳисобланади;
  • Ашраф Ғани Аҳмадзай Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Камбағалларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича юқори даражали комиссияси, Брукингс глобал хавфсизлик институти, Атлантика кенгаши ва Америка адвокатлар ассоциацияси маслаҳат кенгашларида ишлайди;
  • "Ворлд Жустисе Прожест" нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилоти директорларидан бири;
  • У АҚШнинг Скрантон университети ва Канададаги Гелф университети фахрий доктори;
  • 2008 йилда у Туфтс университети доктори Жан Маер номидаги Глобал фуқаролик мукофотига сазовор бўлди;
  • 2013 йилда у Британиянинг Проспест нашри томонидан дунёнинг 100 та энг яхши мутафаккирлари (Ворлд Тҳинкерс 2013) рейтингида иккинчи ўринни эгаллади;
  • Муваффақиятсиз давлатларни тузатиш китобининг муаллифи;
  • У 2014 йил 21 сентябрда Афғонистон президенти этиб сайланди.; 2019 йил сентябрь ойида ўтказилган сайловларда ҳам овозлар сони жиҳатидан рақибларини ютиб чиқди;

2021 йил Aфғонистон Толибон ҳаракатининг кучайиши ва мамлакатнинг 85 % ҳудуди ва бир нечта асосий шаҳарларининг қўлга киритилиши ортидан Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 14 августда эса Ашраф Ғани ҳатто истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзгани маълум бўлди.

Охир-оқибат бугун, 15 август санасида, етти йиллик президентлик фаолиятидан сўнг, ўз ваколатларини Толибон ҳукуматига топширганлиги  ва истеъфога чиққани ҳақида маълумот берилди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

custom img

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

custom img

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

12 кун аввал Исроил Ал-Ақсо масжидини ёпиб қўйган ҳамда Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чеклаган.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"