Жаҳон

Афғонистон телеканаллари "Толибон" ҳаракати фаолияти ҳақидаги хабарларни бера бошлади

Афғонистондаги телеканаллар фақат Қуръон ўқиш ва "Толибон" ҳаракати фаолияти ҳақидаги хабарларни бера бошлади. Бу ҳақда 16 август, душанба куни “РИА Новости” хабар берди.

Афғонистон телеканаллари "Толибон" ҳаракати фаолияти ҳақидаги хабарларни бера бошлади

 

Телекўрсатувларни трансляция қилиш бутунлай тўхтатилди. Фақат битта телеканал тарихий ва ҳужжатли филмлар кўрсатишни давом эттирмоқда. Илгари бу вақтда турли кўнгилочар дастурлар намойиш этиларди.

 

Бундан ташқари, толиблар Кобулдаги телекомпания мажмуасига кириб, “ТОLO news” янгиликлар телеканалини ўз назоратига олди.

 

"Жангарилар хавфсизлик ходимларидан ҳукумат берган қуролларни тортиб олиб, комплекс хавфсизликни таъминлаш вазифаси белгиланди", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ "Толибон" Афғонистонни исломий амирлик деб эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Насиба Тўхтаева

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Афғонистон телеканаллари "Толибон" ҳаракати фаолияти ҳақидаги хабарларни бера бошлади | Zamon.uz