Бугун Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
16 августда кундуз куни республика ҳудудида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат 28-33 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.


Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 31-33 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража иссиқ бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.







