Дубайда уйғурлар учун Хитойнинг махфий қамоқхонаси бўлиши мумкин
Дубайда уйғурлар учун Хитойнинг махфий қамоқхонаси бўлиши мумкин.


Хитойлик 26 ёшли аёл Ву Ҳуан 8 кун Хитойнинг Дубайдаги махфий қамоқхонасида сақланган, деб ёзмоқда Associated Press. Унга кўра, аёл билан яна 2 нафар уйғур ҳам бўлган.
Ву турмуш ўртоғи мухолифат вакили деб гумон қилингани учун қочишга мажбур бўлган. Аёлни қамоқхонага айлантирилган виллага олиб бориб, сўроқ қилишган.
Хитойнинг "бласк ситес" дея аталувчи махфий маконлари борлиги ҳақида тахминлар бор. У ерда Хитой коррупцияда гумон қилинганлар, мухолифат вакиллари ёки уйғурларни сақлаши мумкин. Вунинг кўрсатмалари "бласк ситес" ҳақида илк далил бўлиши мумкин. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги аёлнинг гапларини инкор қилган.







