Ўзбекистон

Ҳафта бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради - «Ўзгидромет»

Ўтган дам олиш кунлари об-ҳаво Ўзбекистон аҳолисига иссиқдан дам олиш имконини берди. Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳавонинг кириб келиши ҳаво ҳароратини меъёрдан 3-5 даражага пасайтирди.

Ҳафта бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради - «Ўзгидромет»

 

 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиққача пасайди, кундуз кунлари эса ҳарорат 29-32 даража иссиқдан юқорига кўтарилмади, фақат жанубий ҳудудларнинг энг чеккасида 32-35 даража иссиқ қийматларига етди.

 

Ҳафтанинг бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бугун кундуз куни ҳарорат 28-33 даража иссиқ, эртага 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади.

 

Чоршанба кунидан эса салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.

 

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари 18-20 даража иссиққача, кундуз кунлари 36-38 даража иссиққача кўтарилади.

 

Маълум қилинишича, бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлади. Бироқ, ушбу даврда Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йилларда ҳарорат 40-41 даража иссиққача, жанубда эса 42-44 даража иссиққача кўтарилган. 

 

Республика бўйича ҳафта давомида ўртача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

 

Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат бугун кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ҳафта бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради - «Ўзгидромет» | Zamon.uz