Ливанда мотам эълон қилинди
Бугун Ливанда Аккар тумани Тлайл шаҳридаги ёқилғи резервуарининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни ўтказилмоқда.


Ҳодиса 28 кишининг ўлимига сабабчи бўлди, жароҳатланган 79 кишининг аксари турли даражада куйган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирини бажарувчи Ҳамод Ҳасан бир неча беморни хорижда операция қилдиришга тўғри келишини билдирди.
“Бу ўта оғир ҳолатлар, уларни Ливанда даволаш учун шароит йўқ”, – деди у матбуот анжуманида.
Тлайл шаҳри ҳокими Жозеф Мансур бир гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди, у ёқилғи резервуари сақланган ер участкаси эгасининг ўғли бўлиб, резервуарга ўт қўйган бўлиши мумкин. Бошқа тахминга кўра, у олов ёққан пайтда 18 минг литр мазут сақланган резервуар ёниб кетган.
Шанба куни Ливан армияси ҳарбийлари Аккар туманида нефт маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий контрабандчиларга қарши рейдлар ўтказаётиб Тлайлда ёқилғи резервуарини аниқлашди. Ундаги мазутни тун ярмидан кейин маҳаллий аҳолига тарқатиш бошланди. Навбатда тахминан 200 киши турган пайтда портлаш рўй берди.







