Ўзбекистон

Самарқандда фуқарони магистратурага киритиб қўйиш учун 17 минг доллар олган эркак ушланди

Самарқанд шаҳрида 9 август куни фуқарони Самарқанд ветеринария медицинаси институти магистратурасига ўқишга киритиб қўйиш учун 17 минг доллар олган шахс ушланди.

Самарқандда фуқарони магистратурага киритиб қўйиш учун 17 минг доллар олган эркак ушланди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи йигит ички ишлар ходимларига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи фуқаро унга Давлат тест марказидаги танишлари орқали Самарқанд ветеринария медицинаси институти магистратурасига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, хизмати эвазига 17 минг доллар талаб қилганини билдириб, қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вилоят бошқармалари 9 август куни тезкор тадбир ўтказиб, Самарқанд шаҳар Ислом Каримов кўчасида фуқародан пул олаётган шахсни далилий ашёлар билан қўлга олган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми ва 211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 3000 доллар олган доцент ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Андижонда фуқарони ўқишга киритиш учун 1,4 минг доллар олган университет ўқитувчиси ушлангани ва Бухорода қизни ўқишга киритиш учун 2 минг доллар олган шахс қўлга тушгани маълум қилинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда фуқарони магистратурага киритиб қўйиш учун 17 минг доллар олган эркак ушланди | Zamon.uz