Шавкат Мирзиёев Туркиядаги сув тошқинлари муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.


Давлат раҳбари бутун Туркия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Туркия кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқини остида қолган.







