Японияда кучли сув тошқини ва кўчки содир бўлди
Япония ғарбида кучли ёмғир сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлгани учун 1,5 миллионга яқин одам мажбуран эвакуация қилинди.

Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 август куни содир бўлган кўчки оқибатида Нагасаки префектурасида бир аёл ҳалок бўлган ва икки киши бедарак йўқолган. Дарёлар қирғоқлардан ошиб кетган, ёғингарчилик эса давом этмоқда, уйларга зарар етган, транспорт ҳаракати тўхтатилган. Ғарбий Япония, айниқса жанубдаги Кюсю оролида рекорд даражада ёмғир ёққан.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ уй сув тошқини остида қолганини маълум қилган.







