Афғонистон миллий валютаси рекорд даражада пасайди
Афғонистон миллий валютаси рекорд даражада пасайди.

Афғонистонда юз берган ҳокимият алмашинуви мамлакатнинг миллий валютаси ҳисобланган — афғони курсига салбий таъсир кўрсатди.
Кетма-кет тўртинчи кун давом этаётган пасайиш бир доллар учун 83,5013 афғонини ташкил этмоқда. Бир сутка давомида валютанинг пасайиши 1,7%ни ташкил этган. Бу ҳақда Блоомберг нашри хабар бермоқда.
Афғонистон Марказий банки учун вақтинчалик бошқарувчи вазифасини ўтаб турган Ажмал Аҳмади 15 август куни мамлакатни тарк этган эди.
Мамлакатдаги вазият Покистон фонд бозорига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 2031 йилгача жойлаштирилган суверен доллар облигацияларининг нархи 1,8 фоизга пасайгани ҳақида маълумот берилмоқда.







