Жаҳон

Ашраф Ғани ва Абдулрашид Дўстум Ўзбекистондалиги ҳақидаги хабарлар яна бир бор рад этилди

Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқлиги маълум қилинди.

Ашраф Ғани ва Абдулрашид Дўстум Ўзбекистондалиги ҳақидаги хабарлар яна бир бор рад этилди

 

 

Ўзбекистон ҳудудида Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳ раҳбарлари бўлиб тургани йўқ. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

 

«Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда. Хусусан, уларда Ашраф Ғани, Абдулрашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг номлари тилга олинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади хабарда.

 

15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани самолёт орқали Афғонистонни тарк этганди, аммо у қаердалиги ҳамон номаълум. ОАВда у Марказий Осиё мамлакатларидан бирига йўл олгани айтилганди.

 

New York Times нашри Доҳадаги музокараларда иштирок этаётган афғон делегацияси вакилларидан бирига асосланган ҳолда Ғани турмуш ўртоғи ҳамда икки маслаҳатчиси билан бирга Ўзбекистонга учганини айтганди. Кейинроқ президентнинг шахсий тансоқчиси Аl-Jazeera телеканалига Ғани Тошкентга учганини тасдиқлади.

 

Аммо Ўзбекистон ҳам, Марказий Осиёнинг яна икки давлати Тожикистон ва Қозоғистон ҳам Ғани ушбу мамлакатлардан бирига келгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

ОАВда, у Уммон султонлигида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

 

Шунингдек, 15 августга ўтар кечаси Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри ҳимоясида қатнашган ўзбеклар етакчиси Абдулрашид Дўстум ва ушбу ҳудуддаги тожиклар етакчиси Ато Муҳаммад Нур ҳам вертолёт орқали Ўзбекистон ҳудудига чекингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.