Буюк Британия «Толибон»га қарши санкциялар жорий қилиши мумкин
Буюк Британия «Толибон»га қарши санкциялар жорий қилиши мумкин


Буюк Британия «Толибон»га қарши санкциялар жорий қилиш имкониятини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб маълум қилди.
“агар Афғонистон террорчилар таянч нуқтасига айланган тақдирда «Толибон» ни жавобгарликка тортишимиз ҳақида огоҳлантирамиз””, деб айтган Рааб. Вазирнинг маълум қилишича, Бюк Британия толибларни инклюзив ҳукумат тузишга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мажбурлашга ҳаракат қилади.
Догминик Рааб расмий Лондон «Толибон»га қрши санкциялар жорий қилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Афғонистондаги ҳодисалар тезлиги ва кўлами уни ҳайратга солганини тан олди. “Бу биз ўзлаштиришимиз керак бўлган дарсдир. Лекин ҳозирда биз асосий эътиборни Британия фуқаролари ва биз билан ҳамкорлик қилган барчани эвакуация қилишга қаратишимиз лозим” , —деган Рааб.
Шу билан бирга Буюк Британия ҳудудида 20 йил давомида Афғонистон тарафидан бирорта теракт уюштирилмагани катта ютуқ эканини қайд этди. Рааб 20 йил давомида Буюк Британия ёрдамида 10 миллион афғон болалари таълим олганини алоҳида таъкидлади.
Бундан аввал Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Афғонистондаги вазият ҳақида гапириб, жонли эфирда йиғлаб юборган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







