Навоийда тест синовлари якунланди. Қанча абитуриент тестга келмагани очиқланди
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими тест жараёнларининг якуни бўйича рақамларни тақдим қилди:

Навоийда ўтказилган тест жараёнларида 47 373 нафар абитуриентдан 45 328 нафари қатнашган. 2 039 нафар абитуриент тестга келмаган;
▪️ 2 нафар абитуриент тана ҳарорати юқори бўлгани учун имтиҳонга киритилмаган;
▪️ тест ўтказиладиган майдонга киришда 4 нафар, тест жараёнида эса 5 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилган.
Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда коронавирусга чалинган абитуриентлар учун 14 кун ичида қайта тест синовлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга чалинган абитуриентларнинг имтиҳонга кириши очиқлангани ҳамда 7 та ҳудудда тест синовлари якунлангани ҳақида хабар берилганди.







