Ўзбекистон

Ўзбекистон-Тожикистон чегаралари хариталарда аниқ белгиланади

24-29 август кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма демаркация  комиссияси йиғилиши доирасида икки давлат ҳукуматлари ишчи гуруҳлари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Азия Плюс ҳабар берди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегаралари хариталарда аниқ белгиланади

 

  

Музокаралар давомида давлатлар чегараларидаги демаркация чизиғи лойиҳаси ҳамда чегарада махсус белгилар жойлаштириш юзасидан фикр алмашилади.

 

Хабарда айтилишича, расмий Тошкент ва Душанбе ишчи гуруҳларга 2021 йил якунига қадар икки давлат ўртасида чергара тўсиқларини аниқ белгилаш тартибини тасдиқлаш борасида топшириқ берган. Ишчи гуруҳ таркибига картографлар, ТИВ ва чегара хизмати вакиллари кирган.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2019 йил давлат чегараларини делимитация қилиш якунланган. Томонлар ўшанда чегара чизиғи ўтишини ёзма равишда келишиб олган эди. Энди демаркация натижасида хариталарда давлат чегаралари аниқ кўрсатилади.

 

2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи давомида ўзбек-тожик чегарасининг айрим участкалари ҳақида шартнома имзоланган эди.

 

Ўзбекистоннниг Тожикистон билан умумий чегараси 1332 километрни ташкил этади.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"