Жаҳон

Озиқ-овқат танқислиги: унга қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

Ҳозирда  Ер юзида 800 миллиондан ортиқ инсон тўйиб овқатланмайди. БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури тақдим этган маълумотларга кўра, айниқса, 53 мамлакатдаги 153 миллион киши очликнинг энг кескин шаклидан азият чекади.

Озиқ-овқат танқислиги: унга қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

 

 

Озиқ-овқат танқислиги глобал масала. Дунё йилдан-йилга бу муаммо устида кўпроқ бош қотиришига тўғри келмоқда. Кейинги ўн йил, айниқса, “COVID-19” пандемияси даврида очлик кун тартибидан муқим ўрин олди.

 

Стокгольм халқаро тинчлик муаммолари тадқиқотлари институти хулосаларига кўра, глобал очликнинг иккита асосий сабаби мавжуд: биринчиси, иқлим ўзгариши, иккинчиси, қуролли низолардир.  

 

Таҳлилга ўтсак. Иқлим ўзгариши халқаро муносабатлар ва глобал муаммоларга энг кучли таъсир кўрсатаётган омил саналади. Сўнгги йилларда бутун дунёда ҳосилдорлик пасайиши кузатилмоқда. Ер шари аҳолиси эса тобора кўпайиб бораяпти. Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги ўн йилликда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ишлаб чиқариш даражасидан юқори бўлади. Ҳосилдорлик кескин пасайиб бораётган бугунги шароитда бу талабни қондириш ўта мушкул вазифадир.

 

Кузатаётган бўлсангиз, табиий офатлар сони ҳам кескин ошди. Бу йилги ёз мавсуми сўзларимизга исбот. Туркия, Россия, Жазоир, Греция каби мамлакатлар ўрмонларини қуршаб олган ёнғинларни даҳшат ичида кузатдик. Европада юзага келган сув тошқинлари ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Шу каби табиий офатлар оқибатида миллионлаб гектар майдонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари йўқотилди.

 

Рақамларга тўхталсак. Биргина 2008—2018 йиллар давомида бутун дунё қишлоқ хўжалиги форс мажор ҳолатлари сабаб 108 миллиард доллар зарар кўрган.

 

Қуролли низолар. Глобал очликни келтириб чиқарган яна бир асосий омил. Юқорида келтирганимиздек, бутун дунё бўйлаб 800 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекади. Уларнинг 60 фоизи қуролли тўқнашувлар авж олган давлатларда яшайди. Масалан, Афғонистон, Эрон, Сурия ва Жанубий Судандаги очарчиликка айнан мамлакатдаги уруш сабаб қилиб кўрсатилган. Биргина Яманда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 27 фоизи тўйиб овқатланмайди. Яман аҳолиси 30 миллион кишидан ортиқ бўлса, шундан қарийб 16 миллиони доимий озиқ-овқатга муҳтож.

 

Коронавирус пандемияси очлик муаммосини янада чуқурлаштирди. Биринчидан, озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши натижасида уларнинг нархи ҳам кескин кўтарилди. 2020 йилда очлик аввалги йилларга нисбатан 18 фоизга ошди. Пандемиянинг дастлабки ойларида 195 давлатдаги 370 миллиондан ортиқ мактаб ёшидаги болалар очликка дучор бўлган.  Экспертларнинг огоҳлантиришича, кейинги йилларда коронавирус туфайли дунё миқёсида очликнинг энг кескин шаклидан азият чекувчилар сони икки баробарга ошади.

 

БМТ бош котиби Антонио Гуттериш  “Очлик урушни, уруш эса очликни келтириб чиқаради”, - деган эди. Дарҳақиқат, очлик давлат ички хавфсизлигига  тўсиқ бўладиган асосий омиллардан биридир. Муаммога ечим топиш  бутун дунё барқарорлиги кафолати.  

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озиқ-овқат танқислиги: унга қандай омиллар сабаб бўлмоқда? | Zamon.uz