Жаҳон

Тожикистонда хитой билан кўшма машғулотла бошланди

Тожикистоннинг Вахдат шаҳридаги Ромит дарасида Тожикистон-Хитой ўртасида антитеррор машғулотлари бошланди. Бу ҳақда “Азия –плюс” хабар берди.

Тожикистонда хитой билан кўшма машғулотла бошланди

 

 

Машғулотлар 20 августгача давом этади. Унда Тожикистон Ички Ишлар вазирлиги ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги махсус қисмлари иштирок этмоқда.

 

Бундан аввал 16 август куни Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Лю Юнфэн билан учрашув ўтказган эди. Унда томонлар Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида қўшма  антитеррор машғулотларини ўтказишни муҳокама қилган.

 

Сўнгги вақтларда, айниқса Афғонистондаги вазият кескинлашуви ортидан Марказий Осиёда турли ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда. Масалан, август бошида Термизда Ўзбекистон-Россия қўшма машғулотлари, кейинроқ Тожикистондаги “Ҳарб-Майдон” полигонида Ўзбекистон-РФ-Тожикистон ўртасида уч томонлама ҳарбий ўқув машқлари ўтказилган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистонда хитой билан кўшма машғулотла бошланди | Zamon.uz