Афғонистонда “Толибон”га қарши ҳаракат бошланган
Афғонистонда Аҳмадшоҳ Массуднинг ўғли ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. У отаси каби, мамлакат кучларини бирлашишга ва душманга таслим бўлмасликка чақирмоқда.

Ҳозирда Панжшир – “Толибон”га таслим бўлмаган 34 вилоят ичидаги ягона вилоят бўлиб турибди.
Панжшир шерининг ўғли ОАВ “урушлари”да аллақачон ғолиб бўлиб улгурди, чунки у бошқа нуфузли қўмондонлар каби қочиб кетмади. Энди у маҳаллий аҳолидан душманга устунликни бермаслик учун минтақада бўлаётган воқеаларни ижтимоий тармоқларда ошкор қилмасликни сўрамоқда.







