АҚШ Афғонистонга доллар етказиб беришни тўхтатди
Шунингдек, Вашингтон афғон ҳукуматининг мамлакатдаги барча ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди.


Блоомберг нашрининг хабар беришича Америка ҳукумати Афғонистонга доллар етказиб беришни тўхтатди. Шунингдек, Вашингтон Афғонистонга тегишли бўлган $9,5 трлн миқдордаги ҳисоб рақамларни музлатиб қўйган.
Бу йўл билан Америка афғон ҳукумати пуллари Толиблар қўлига тушишини олдини олмоқда.
WSJ нашрининг хабар беришича, қарор Толибон ҳаракати пойтахтни эгаллашидан олдин қабул қилинган. Қарорни Молия бош вазири Жанет Еллен ва хорижий активлар устидан назорат бошқармаси қабул қилган.
Оқ Уйнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга Толибонларга таъсир ўтказишнинг қандай механизмлари борлиги ҳақида савол берилди. Бу борада мутасадди санкция чораларини таъкидлади, аммо батафсил тушинтириш бермади.







