Жаҳон

Жонсон: Афғонистонлик мигрантларни депортация қилиш тўхтатилади

Борис Жонсон афғонистонлик ноқонуний мигрантлар депортациясини тўхтатилишини эълон қилди Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири депутатлар олдидаги чиқишида гапирган.

Жонсон: Афғонистонлик мигрантларни депортация қилиш тўхтатилади

 

 

“Биз одамларни орқага, Афғонистонга қайтариб юбормаймиз. Лекин уларни Буюк Британияга ноқонуний киришига ҳам йўл қўймаймиз. Биз дунёга очиқ бўлишни истаймиз, аммо шахсий хавфсизлигимизга ҳам эътибор беришимиз лозим.”,— деган Жонсон. Бу йўл охир-оқибатда Британия миллий манфаатлари ва фуқаролар хавфсизлигига рахна солиши мумкинлигнии қайд этган.

 

Бундан ташқари, Жонсон ҳукумат бирлашган қиролликда 20 минг афғонистонлик қочқинларни қабул қилишни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқилганини тасдиқлади. Ҳозирда Кобулдан 306 нафар Британия, 2 минг 52 нафар афғонистонлик фуқаро эвакуация  қилинган. Жонсон, шунингдек, “Толибон” ҳозирча фуқаролар эвакуациясига қаршилик қилмаётганини ҳам таъкидлаган.

 

Бундан аввал Буюк Британия ва АҚШ Афғонистондаги вазият юзасидан G7 мамлакатларининг виртуал саммитини ўтказишга келишиб олишган эди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.