Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо алоқалари тез орада қайта тикланишини кутмоқда

Афғонистонда ҳукуматнинг алмашиши билан юзага келган кескин вазиятга қарамай, Тошкент ва Кобул ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқлар тез орада қайта тикланиши керак. Бу каби фикрни «Термиз карго маркази» логистика терминали директори Нодирбек Жалилов «ТАСС» мухбири билан субҳатда маълум қилган.

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо алоқалари тез орада қайта тикланишини кутмоқда

 

 

«Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми яқин ҳафталар ичида нафақат қайта тикланади, балки эҳтимол ошади», — дейди Жалилов. Унинг фикрича, Афғонистон билан савдо алоқаларига ушбу мамлакатдаги коррупцияга ботган амалдорлар сезиларли таъсир кўрсатиб келган.

 

«Ашраф Ғани даврида коррупция барча соҳаларга кириб борди, айниқса, халқаро ташувларга. Қоидага кўра, Термиз—Ҳайратон назорат-ўтказиш пунктида экспортчи ва транзитчилар барча бож тўловларини тўлаган, аммо Афғонистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида ушбу маблағ яна уч—тўрт баробар ундириб олинган», — дея тушунтиради Жалилов. Унинг сўзларига кўра, «Толибон»нинг бундан олдинги ҳокимлиги даврида бу каби коррупцияга қаттиқ чора кўрилган.

 

Жалиловнинг айтишича, авваллари Термиз—Ҳайратон кўпригидаги назорат-ўтказиш пункти орқали йилига 5 миллион тоннагача турли юклар ўтказилган бўлиб, уларнинг, тахминан, 70 фоизи Афғонистон орқали транзит йўл билан Покистон портларига қадар етказилган. Ўзбекистон Афғонистонга, асосан, ёқилғи-мойлаш материалларини етказган бўлса, Афғонистон эса Ўзбекистон орқали Европага қуруқ меваларини чиқарган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо алоқалари тез орада қайта тикланишини кутмоқда | Zamon.uz