Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель Афғонистондаги вазиятни муҳоқама қилди

18 август куни Ўзбекистон Республики Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель Афғонистондаги вазиятни муҳоқама қилди

 

 

Суҳбатда етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ушбу мамлакатда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.

 

Фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда яқиндан мувофиқлашувни ва фаол идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

 

Минтақадаги вазиятнинг янада ривожланиши бўйича олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.