"Sudoku ўйини отаси" Маки Кажи вафот этди
"Sudoku ўйини отаси" Маки Кажи 69 ёшда вафот этди.


Япониялик Маки Кажининг Судоку отаси дейилишига сабаб у ўйинга Судоку, яъни "рақамлар ёлғиз бўлиши керак" маъносини англатувчи номни берган ва уни 1980 йилда «Николи» журналида чоп эттирган. Шундан кейин ўйин машҳур бўлиб кетади ва Судоку бўйича халқаро турнирлар ташкил қилинадиган бўлади.
9та устун ва шунча қаторли квадратда 1дан 9гача рақамлар жойлаштирилган жумбоқ қачон пайдо бўлгани аниқ эмас. 8-9-асрларда Хитойда пайдо бўлган деган тахминлар бор.







