«Толибон» «Ал-Қоида» террористик ташкилотига Афғонистон ҳудудидан бошпана таклиф қилди
«Толибон» «Ал-Қоида» террористик ташкилотига Афғонистон ҳудудидан бошпана таклиф қилди.

«Толибон» ҳаракати етакчилари «Ал-Қоида» террористик ташкилотига Афғонистон ҳудудидан хавфсиз бошпана сифатида фойдаланишни таклиф қилди ва мамлакатни “жиҳод бешигига” айлантиришга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда “The Su” нашри Пентагон бош инспектори бошқармаси маълумотларига таяниб хабар тарқатди. Толиблар уларга Афғонистондан хавфсиз жой бериш орқали «Ал-Қоида» билан алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида экани қайд этилган.
Пентагон бу фикрларни АҚШ Президенти Жо Байденнинг Вашингтон Афғонистондаги мақсадига эришгани ҳақидаги чиқиши фонида билдирди. Бу ерда гап «Ал-Қоида» Афғонистонни Қўшма Штатларга ҳужум қилиш учун база сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик ҳақида бормоқда.
Пентагон толиблар ҳукумат тепасига келганини “энди улар учун оммавий қотиллик учун хавфсиз жой бор” деб баҳолади.
Бундан аввал «Толибон» ўзининг илк матбуот анжуманида Афғонистоннинг “можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўйилмаслиги ҳақида эълон қилган эди.
Шарофат Маҳмудова







