Жаҳон

Афғонистонлик ёш футболчи самолётга осилиб вафот этди

Афғонистонлик ёш футболчи Заки Анвари мамлакатдан қочмоқчи бўлганида вафот этди.

Афғонистонлик ёш футболчи  самолётга осилиб вафот этди

Бу ҳақда журналист Бабак Тагваее Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Lenta” хабарига кўра, спортчи C-17А самолётининг шассисини ушлаб, мамлакатни тарк этишга уринганлар орасида бўлган. Қайд этилишича, футболчи танасининг қисмлари самолётнинг шасси бўлинмасидан топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни  талотўплар чоғида бир қанча афғонистонликлар Кобул аэропортидан учаётган AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ёки корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олмаган. Оқибатда катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Афғонистонлик ёш футболчи самолётга осилиб вафот этди | Zamon.uz