Жаҳон

Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳаракатига қарши кураш режасини очиқлади

«Толибон» ҳаракати жангариларига қаршилик кўрсатаётган томоннинг янги раҳбари Аҳмад Масъуд террорчиларга қарши кураш режасини эълон қилди ва Афғонистон келажагини қандай тасаввур қилишини айтди.

Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳаракатига қарши кураш режасини очиқлади

Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Маълум қилинишича, Масъуд халқнинг фикрини унутмаслик кераклигини, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар эса одамларнинг хоҳиш-иродасига зид равишда содир бўлаётганини айтган.

Унинг режасига кўра, ҳозир Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш учун ажойиб имконият. Агар сиёсатчилар биргаликда ҳаракат қилса, можаро тугайди.

«Халқимиз қон тўкишдан, қотилликдан, урушлардан чарчади ва тинчликни хоҳлайди. Лекин бу бизнинг халқимиз қонуний курашидан чекинганини англатмайди. Агар керак бўлса, биз бу ишни давом эттирамиз ва хавфсизлик кучларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Биз тинчликни севувчи миллатмиз ва айни пайтда биз ҳақиқий кураш олиб бора оламиз», — деган Маъсуд.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонни бошқариш нуқтаи назаридан, эски марказлашган ҳокимият тузилиши ҳар доим коррупция, зулм, беқарорлик, қолоқлик, қашшоқлик ва охир-оқибат урушга олиб келган. Мамлакатни ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш учун эса халқнинг қўллаб-қувватлаши ва ишончи етарли.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳаракатига қарши кураш режасини очиқлади | Zamon.uz