Бугун кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
Пойтахтда қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳаво 34-36 даража иссиққача кўтарилади.


19 августда кундуз куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.
Пойтахтда қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳаво 34-36 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқни ташкил этади.







