Буркина-Фасо шимолида қуролли жангарилар 47 кишини ўлдирди
Улар Арбинда ва Горгаджия шаҳарлари орасидаги йўлга пистирма қўйишган ва ҳарбий карвонга ҳужум қилишди, дея хабар беради “Sinxua”.


Отишма пайтида 30 тинч фуқаро, 14 ҳарбий хизматчи ва 3 кўнгилли ҳалок бўлди, 19 киши яраланди.
Қайд этилишича, ҳукумат кучлари бунга жавобан 58 жангарини зарарсизлантирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жангарилар Нигер чегараси яқинида жойлашган Хантукура қишлоғига ҳужум қилишган эди. Воқеа оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди.
Шарофат Маҳмудова







