Жаҳон

Италияликлар спагеттисиз қолиши мумкин

Европанинг макарон ишлаб чиқариш бўйича йирик компаниялари буғдойнинг қаттиқ туридан олинган ун заҳираси тугаб бораётганини айтишмоқда.

Италияликлар спагеттисиз қолиши мумкин

 

Агар ҳукуматлар бу муаммони зудлик билан назоратга олмаса, спагетти, феттучини ва каннеллони ҳадемай анқонинг уруғига айланиши  мумкин. Бу ҳақда “LePoint” хабар қилмоқда.

 

“Буларнинг барчаси глобал иқлим ўзгариши туфайли юзага келмоқда. Канада ва Европада нималар содир бўйлаётганини кўринг. Канадаликлар иссиқдан азият чекаётган бўлса, биз ёмғир остида қолдик. Агар шундай давом этаверса, нафақат Франция, балки бутун Европада макарон маҳсулотлари танқислиги юзага келади ва уларни рациондан чиқаришга тўғри келади”, —дейди Франция макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари кенгаши экспертлари.

 

Канадада ёз жуда иссиқ кечмоқда. Шимолий Америкада июнь энг иссиқ ой бўлди. Канадада бундан нафақат буғдой, балки зайтун ҳосили ҳам зарар кўрди. Бу йил ҳосил режалаштирилганидан  камида 3 бараварга кам бўлиши кутилмоқда.

 

Канада қаттиқ навли буғдой етиштириш бўйича етакчи давлат саналади. Қолаверса, бу йил Европанинг ўзида ҳам буғдой ҳосили кутилганидек эмас. Бунга  ёз давомида мунтазам ёққан ёмғирлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

 Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Италияликлар спагеттисиз қолиши мумкин | Zamon.uz