ЖССТ Байден маъмурияти қарорини ноҳақ қарор деб атади
ЖССТ Байден маъмурияти қарорини ноҳақ қарор деб атади.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШнинг Pfizer ва Moderna препаратлари билан тўлиқ эмланганидан саккиз ой ўтгач, америкаликларга вакцинанинг учинчи дозасини бериш ниятини танқид қилди. Бу ҳақда “ The Guardian“ хабар бермоқда.
Гебреесус буни ноҳақ қарор, деб атади ва бутун дунё бўйлаб эмлашга "вақтинчалик мораторий" қўйишга чақирди. Чунки камбағал давлатлар ҳозиргача ўз аҳолисининг атиги 2 фоизини эмлаган.
Ўз навбатида, Байден маъмурияти ҳукумат америкаликларни ҳимоя қилишда ҳам, бутун дунё бўйлаб вакциналарни тарқатишда ҳам давом этишини айтди.
Насиба Тўхтаева







