Жаҳон

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Ислом Амирлиги декларациясини эълон қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Мустақиллик куни муносабати билан декларация эълон қилди.

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Ислом Амирлиги декларациясини эълон қилди

Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

У ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида «Британия ҳукмронлигидан мустақилликнинг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлигининг эълон қилинганлиги» ҳақидаги ҳужжатнинг ҳаволасини жойлаштирган.

«Афғонлар ўз мамлакатининг бугун Америка истилосидан мустақил бўлиш арафасида эканидан фахрланади. Бу илоҳий неъматдир, бунинг учун барча афғонлар миннатдор бўлиши керак. Биз мамлакатимизда исломий тизим манфаатлари йўлида, шунингдек, қайта қуриш ва давлатнинг гуллаб-яшнаши учун бирдамлик ва самимийлик билан ишлашимиз керак», — дейилади ҳужжатда.

«Бундан бир юз икки йил олдин Афғонистон мужоҳидлари (озодлик курашчилари) саксон йиллик қаршилик натижасида Британия мустамлакачилигидан мустақилликка эришди. Бу асрнинг энг буюк ҳодисаси ҳисобланади», — дейилади «Толибон» ҳаракати баёнотида.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати биометрик маълумотларни аниқловчи техникани қўлга киритгани айтилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Афғонистон келажакда қандай давлат бўлишини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Ислом Амирлиги декларациясини эълон қилди | Zamon.uz