Сиёсий лақаблар туфайли буқалар жанги бекор қилинди
Испаниянинг Хихон шаҳри мери корридани бекор қилишга қарор қилди.


Бунга буқаларнинг «Феминист» ва «Нигериялик» каби лақаблари сабаб бўлди. Бу ҳақда «20 минутос» нашри хабар тарқатган.
Мер Гонсалес Хихон шаҳрида тенглик тизими яратилаётгани, у исталган миллат вакилининг осон интеграциялашишига ёрдам беришини таъкидлаган. Шу боис “жониворлардан инсон ҳуқуқларига қарши ғояларни шакллантиришда фойдаланилмаслик керак”, — деган у.
Аммо бу қарор феминистик ассоциация ва жониворлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилотлар танқидига сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, буқалар жанги ва уларга қўйилган лақабларнинг феминизмга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Шарофат Маҳмудова







