20 август — Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот дўстона ва самимий руҳда якунига етмоқда.


— Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?
Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, — дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.







