Ангела Меркель Россияга сўнгги ташрифини амалга оширди
Кеча, 20август куни Германия канцлери Ангела Меркель ва Россия Президенти Владимир Путин учрашди. Бу Меркелнинг канцлер сифатида Россияга сўнгги ташрифи бўлди.

Қарийб уч соат давом этган музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди.
Владимир Путин Германия Федератив Республикасини Россиянинг асосий ҳамкорларидан бири деб атади.
Канцлер Меркель хайрлашув ташрифида муҳокама қилинадиган масалалар кўплиги, улар орасида Ливия бўйича ўтказилган конференция ва, албатта, Афғонистон борлигини айтган.
Шарофат Маҳмудова







