Германияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди
Германияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар берган.


Таъкидланишича, инфекциялар сони 2020 йилнинг ёзига нисбатан бир неча баравар кўп. Бу сафар вирус, айниқса, 10 ёшдан 49 ёшгача бўлганлар орасида авж олмоқда. Янги ҳолатларнинг 99 фоизини делта штамми ташкил қилади.
Германия аҳолисининг қарийб 64 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозаси, 58 фоиздан кўпроғи эса иккала дозаси билан эмланган.
Насиба Тўхтаева







