Гренландияда 70 йил ичида илк марта ёмғир ёғди
Ушбу табиат ҳодисаси Гренландияда сўнгги бор 1950 йилда қайд этилган эди. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.


Ҳарорат ўн йил ичида уч марта нолдан ошган. Ёмғир натижасида музликлар салтанатига етти миллиард тонна сув қўшилди.
Бу эса музлик салтанатини рекорд миқдорда эришига сабаб бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, йўқотилган муз ҳажми бир йиллик кўрсаткичдан етти баравар кўп.
Буни олимлар “мисли кўрилмаган ҳодиса", деб атаган.
Насиба Тўхтаева







