Ўзбекистонда долларнинг расмий курси душанбадан кўтарилади
Тўрт кун кетма-кет пасайишдан сўнг, долларнинг расмий курси 8,60 сўмга кўтарилди ва жами 10 640,60 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари пасайишда давом этмоқда.


Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 23 августдан кучга киради:
1 АҚШ доллари 8,60 сўмга кўтарилди ва 10 640,60 сўмни ташкил этмоқда;
1 Евро 12,29 сўмга пасайди ва 12 423,96 сўм деб баҳоланди;
1 Рубль 0,66 сўмга пасайди ва 142,87 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 12,00 сўмга пасайиб, жами 10 632,00 сўмни ташкил қилганди.







