Ўзбекистон

Президент Фарғона вилояти ҳокимига: «Соғайиб кетганинг чин бўлсин. Илоҳим, бошқа касал бўлмагин»

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт масаласига ҳам қисқа тўхталиб ўтди.

Президент Фарғона вилояти ҳокимига: «Соғайиб кетганинг чин бўлсин. Илоҳим, бошқа касал бўлмагин»

 

 

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга сўз берган президент дастлаб ҳол аҳвол сўради ва ижобий жавоб олганидан кейин шундай деди:

 

“Сени соғ-саломат кўриб турганимдан хурсандман. Соғайиб кетганинг чин бўлсин. Илоҳим, бошқа касал бўлмагин. Хабаринг бор, мураккаб операциянгни шахсан ўзим назоратга олдим. Олдин бундай операциялар учун одамларимиз чет элларга боришарди. Ўзимизнинг мутахассисларимиз шундай мураккаб амалиётларни бажаришаётгани қувонарли. 

Мен чет элларда ишлаб юрган врачларимизни қайтариш бўйича ишларни давом эттираман. Улар билан кўп мулоқот қиляпман. Тиббиётда муаммоларимиз кўп. Бирламчи тиббиётни ривожлантирмас эканмиз, яхши натижага эриша олмаймиз. "Тадбиркорлар қўллаган ҳоким" деган иборани Фарғона миқиёсда кўрсатиб берасизлар”, – деди давлат раҳбари.

 

Хайрулла Бозоров ҳам давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ва вилоятга оид маълумотларни тақдим қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент Фарғона вилояти ҳокимига: «Соғайиб кетганинг чин бўлсин. Илоҳим, бошқа касал бўлмагин» | Zamon.uz