Ўзбекистон

«Тадбиркор дарди билан яшамаган раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ» – Шавкат Мирзиёев

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида сўз юритилди.

«Тадбиркор дарди билан яшамаган раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ» – Шавкат Мирзиёев

 

 

«Бугун илк бор мутлақо янгича форматда – ‘очиқ мулоқот’ шаклида сизлар билан юзма-юз учрашиб, бизнес соҳасидаги муаммо ва масалалар ҳақида, батафсил гаплашиб олишга қарор қилдик. Хабарингиз бор, камбағалликни қисқартириш, ‘маҳаллабай’ ишлаб, жойларда ўсиш нуқталарини аниқлаш, ишсизликни камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича, катта марраларни белгилаб олганмиз.

 

Бу борада, давлат идоралари ва хизмат кўрсатувчи барча ташкилотлар, тадбиркорлар билан ҳар куни яқин ҳамкорликда ишлашлари ва уларга амалий ёрдам кўрсатишлари шарт. Бугунги мулоқотга тайёргарлик даврида, кўплаб савол ва таклифлар тушгани сабабли, мурожаатларнинг қабул муддатини 1 августдан 10 августга қадар, яъни 10 кунга узайтиришга мажбур бўлдик», — дейди Президент.

 

Таъкидланишича, тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушган, шу кунгача жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилган.

 

«Айниқса, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда ишлар тизимли ташкил қилиниб, тадбиркорларимизнинг 90 фоиз муаммолари қисқа фурсатларда ҳал қилиб берилгани, албатта, қувонарли ҳол. Қаерда муҳит яхши бўлса, ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари Президент талабини тўғри тушунган бўлса, ўша ерда ишлаш услуби, тадбиркорларга муносабат ўзгарган.

 

Аксинча, тадбиркор дарди билан яшамаган, улар кўтарган муаммоларнинг ичига кирмасдан, кўмак бермаган раҳбарлар фаолиятига эса халқимизнинг ўзи баҳо беради ва бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ ва келажакда ҳам шундай бўлади.

 

Бир нарсани барчамиз аниқ тушуниб олишимиз лозим. Тадбиркорларимизнинг ушбу мурожаатлари, амалдаги ислоҳотларимиз кўзгусидир. Шу боис, ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари келиб тушган мурожаатларни ўзларининг фаолиятига баҳо деб билишлари, бундан тўғри хулоса чиқариб, кескин ўзгаришлар қилишлари зарур ва шарт.

 

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади», дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.