Жаҳон

Афғон қочқинлари: уларни ким қабул қилади?

“Толибон” ҳокимиятни эгаллаши ортидан Афғонистонда қочоқлар сони кескин кўпайди. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 мингдан 5 миллионгача фуқаро мамлакатни тарк этиши мумкин. Бу бутун дунёда қочоқлар муаммосини янада кескинлаштиради.

Афғон қочқинлари: уларни ким қабул қилади?

 

 

Йил бошидан буён Афғонистонда 550 минг ички қочоқлар пайдо бўлган. Бу кўрсаткич табиийки янада ошиши мумкин. Толиблар ҳокимиятга келиши ички ва ташқи миграцияни кучайтирди. Минглаб одамлар Кобул аэропортида мамлакатни тарк этиш истагида навбат кутмоқда. Улар тинимсиз уруш ва террордан қочиб, ҳаётини ривожланган Ғарбда давом эттириш ниятида. БМТ бош котиби Антонио Гуттериш дунё давлатларидан Афғонистон қочқинларини қабул қилишни сўради.

 

Европа ва Америкада бир қанча давлатлар мигрантларни қабул қилишга қарши эмаслигини маълум қилди. Масалан, Буюк Британия 20 минг афғонистонликни қабул қилишни режалаштирган. Бош вазир Борис Жонсон шунингдек, Британия афғонистонликларни депортация қилишни тўхтатганини айтиб ўтган.

 

Канада ҳам 20 минг қочқинни қабул қилишга тайёр. Шунингдек, АҚШга борган афғон мигрантларининг бир қисми ҳам Канадага кўчирилиши мумкин.

 

Германия 10 минг атрофида қочқинларни қабул қилиши мумкин.  Лекин бу ҳали ҳукумат томонидан тасдиқланмаган. Баъзи Европа давлатлари мигрантлар келишига қарши эмас, лекин кейинчалик улар қитъанинг бошқа давлатларига кетиши керак, деган фикрни илгари сурмоқда. Жумладан, Испания минглаб қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини, аммо улар маълум вақтдан кейин бошқа Европа давлатлари ўртасида тақсимланиши зарурлигини маълум қилди.

 

Афғонистондан қочқинлар сони ортиши оқибатида баъзи давлатлар ўзига хос транзит вазифасини бажармоқда. АҚШ июль ойи бошидаёқ Марказий Осиё давлатларидан  9 мингга яқин қочқинларни вақтинчалик қабул қилишни сўраган эди.

 

Ҳозирда Германия Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш орқали эвакуация  қилмоқда.

 

Бундан ташқари Қатар ўз ҳудудида кейинчалик АҚШга олиб кетиш шарти билан афғон қочқинлари ва АҚШ фуқароларини вақтинчалик сақлашга руҳсат берган. БАА ҳам 21 август куни мамлакатга 5 минг қочоқни вақтинчалик сақлашга розилик билдирди.

 

Юқорида айтилганидек, афғонистонлик қочқинларининг кескин ошиши бутун дунёда вазият кескинлашишига олиб келади. БМТ маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар ва оғир ижтимоий-иқтисодий вазият туфайли ҳозирда 83 миллионга яқин инсон ўзи яшаб турган жойини тарк этишга мажбур бўлган. Уларнинг катта қисмини ички қочкинлар ташкил этади. Қочқинлар кўпайиши турли мамлакатлар, айниқса, Европа давлатларида шовинизм, миллатчилик ва ксенофобиянинг ортишига олиб келмоқда. Масалан, охирги йилларда Европада миллатчи партияларнинг ўрни кескин ошиб кетди. Улар Европани қочқинлардан холи ҳудудга айлантириш тарафдори. Буларнинг барчаси бутун қитъа барқарорлигига катта хавф солади.

 

Қочқинлар дуч келадиган энг катта муаммо бу жамиятга мослашиш жараёнидир. Европа давлатларида қочқинларга бўлган совуқ муносабат уларнинг аксариятини ўзи яшайдиган жамоа ичида қолиб кетишига, охир-оқибатда жамиятдан ажралиб қолган бутун бошли мигрантлар жамоалари шаклланишига олиб келмоқда. Мослашиш жараёнининг қийинлашуви, ўз навбатида, мигрантлар учун турли иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муаммоларни вужудга келтиради.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.