Жаҳон

Афғонистонда қолган ягона  яҳудий: уни бу ерда нима ушлаб турибди?

Афғонистондаги яҳудийлар диаспораси анча йиллардан бери бир кишидан иборат.

Афғонистонда қолган ягона  яҳудий: уни бу ерда нима ушлаб турибди?

 

Қолганлар мамлакатни аллақачон тарк этган.

 

Афғонистонда ҳокимият «Толибон» қўлига ўтгач, Звулун Симан-тов АҚШ ва Исроилдан мамлакатдан чиқиб кетишда ёрдам бериш бўйича ўнлаб таклифлар олди. Аммо эркак ҳар қандай ёрдамни рад этиб,  Афғонистондаги ягона синагога ва яҳудийлар қабристонини ҳимоя қилишини билдирган.

 

Аммо Mokorrishon порталининг ёзишича, эркакнинг бу фидоийлиги  фақат турмуш ўртоғи билан ажримга розилик бермасликдан иборат. Унинг рафиқаси ва қизлари аллақачон Исроилга кўчиб кетган.

 

Яҳудийларда никоҳни бекор қилиш жараёни диний қоидалар асосида амалга оширилади. Эрининг розилигисиз аёл ажрашган ҳисобланмайди. Гета, яъни ажрим хатисиз никоҳ сақланиб қолаверади: эркак ҳам, аёл ҳам янги оила қура олмайди.

 

Одатда гета ёзишдан бош тортган эркакларга раввинлар санкция эълон қилади. Аммо бундай вазиятда ҳеч бир раввин юрак ютиб Афғонистонга кела олмайди.

 

Симан-товага Кобулда ишлайдиган америкалик дипломатлар ҳам таъсир ўтказишга уринган, аммо эркак сўнгги кунигача Афғонистонда қолиш фикридан қайтмади.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда қолган ягона  яҳудий: уни бу ерда нима ушлаб турибди? | Zamon.uz